Yangiliklarga qaytish

Darg’alar

Darg’alar
28.10.2025
УБАЙДУЛЛАЕВА Маърифат (1929 йил 4 апрель, Наманган вилояти, Чодак қишлоғи) — Ўзбекистон халқ артисти (1983 йил). М. Убайдуллаева бутун умрини саҳна санъатига бағишлаган йирик истеъдод соҳибасидир. 1953–1961 йилларда Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида, 1961–1992 йилларда эса Андижон вилоят мусиқали драма театрида фаолият юритган. 1992 йилдан бошлаб Аббос Бакиров номидаги Андижон ёшлар театри саҳнасида ижодини давом эттирган. Убайдуллаева ўзининг саҳнавий ижросида лирик ва характерли образларни бирдек маҳорат билан яратган. Унинг овозининг жўшқинлиги, драматик ифода кучи ва саҳнавий табиийлиги томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. Санъаткор ижросидаги унутилмас образлар орасида: Ширин («Фарҳод ва Ширин»), Ҳэмнолина («Ганг дарёсининг қизи»), Санам («Азиз ва Санам»), Ойпарча, Нодирабегим («Нодира»), Лайли («Лайли ва Мажнун»), Зулхумор («Равшан ва Зулхумор»), Нурхон («Нурхон»), Жамила («Бой ила хизматчи»), Катарина («Ўжар қизнинг қўвилиши»), Нигоройим («Меҳробдан чаён»), Момо («Ҳаёт эшик ортида»), Наргиз («Наргиз») каби роллари алоҳида эътирофга сазовор. Унинг ижоди ўзбек театр санъати тарихида ёрқин из қолдирган бўлиб, саҳна маданиятига фидокорлик, садоқат ва бадиий ҳалоллик тимсоли сифатида қадрланади. 👉 2002 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. Маърифат Убайдуллаева театр сохасида чуқур из қолдирган актриса охирати обод бўлсин!